САМАРҚАНД, 24 август. /“Дунё” АА/.Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар Самарқандда бунёд этилган «Буюк Ипак йўли» халқаро туризм маркази, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик доирасида шаҳарда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари улуғворлигини эътироф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Олий даражадаги ташрифлар, халқаро саммитларнинг вилоятларда ўтиши мамлакат ривожини кўрсатувчи жиҳатлардан бири. Ҳудудлар комплекс ривожлантирилаётгани натижасида сўнгги йилларда бундай йирик тадбирлар турли шаҳарларимизда ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (ТИКА) мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жемалиттин Туней билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Сакаря университети проректорлари, профессор Начи Чаглар, Синан Сердар Ўзкан ва тил ўқитиш ва тадқиқот маркази директори Серҳат Кучук ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 23 август куни Самарқандга келди.