Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Мехмет Муш: Халқларимиз ва мамлакатларимизни муштарак қадрият, анъана, маданият ва дин боғлаб туради

ТОШКЕНТ, 2 август. /«Дунё»АА/. Уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлари раҳбарларининг биринчи йиғилишида Туркия савдо вазири Мехмет Муш сўзга чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  


Ўзбекистон транспорт вазири Осиё-Тинч океани мамлакатлари - Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркменистон – Озарбайжон – Грузия/Туркия – ЕИ» мультимодаль йўналишини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди

ТОШКЕНТ, 2 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг биринчи учрашувида мамлакатимиз транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ўз нутқида Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган “Осиё-Тинч океани мамлакатлари -  Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркменистон – Озарбайжон – Грузия/Туркия – ЕИ” мультимодаль йўналишини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди, дея воқеа жойидан хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди

ТОШКЕНТ, 2 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз пойтахтида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг уч томонлама биринчи учрашуви бўлиб ўтаётир, деб  хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тошкентда «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» уч томонлама биринчи учрашуви ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ, 2 август. /«Дунё» АА/. Тошкентда уч мамлакатнинг  ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирокидаги «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» уч томонлама биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Turkiya tashqi ishlar vaziri bilan uchrashuv haqida

2022-yil 2-avgust kuni O‘zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri v.b. Vladimir Norov “O‘zbekiston-Ozarbayjon-Turkiya” muloqot formatining birinchi yig‘ilishida ishtirok etish uchun mamlakatimizga kelgan Turkiya Respublikasi tashqi ishlar vaziri Mevlut Chavushog‘lu bilan uchrashdi.


Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг биринчи кўп томонлама учрашуви тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон Республикаси делегациясини қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорлик салоҳиятини самарали ишга солиш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” форматидаги биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида


Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг якунларига бағишланган брифинг ўтказилди

ТОШКЕНТ, 1 август. / “Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Шифокорларимиз тиббий менежмент бўйича Туркияда малака оширади

Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра, дастлабки шифокорлар гуруҳи Туркияга малака ошириш учун юборилган эди.