ТОШКЕНТ, 3 май. /«Дунё» АА/. Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг Истанбулдаги қароргоҳида аъзо давлатларнинг Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари ҳамда бошқа тегишли муассасаларининг юқори лавозимли ходимларининг мазкур ташкилот инвестиция фондини ташкил этишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Муқаддас Рамазон ҳайити – Ийд ул-Фитр муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига жаҳоннинг турли мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда.
2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
АНҚАРА, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида содир бўлаётган воқеалар билан ўз мамлакати жамоатчилигини таништиришда давом этаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.