АНҚАРА, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Туркия Савдо вазирлиги ҳузуридаги Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг 30 йиллиги: Иқтисодий дипломатия ва янги марралар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТОШКEНТ, 22 февраль. /“Дунё” АА/. 2022 йил январь ойи якунларига кўра, мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард АҚШ долларга тенг бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 миллиард долларга ўсди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид, ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги лойиҳалар билан танишди.
ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон 2021 йилда 18 мамлакатга қиймати 42,1 миллион AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ИСТАНБУЛ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Туркияда фаолият кўрсатадиган “Лидер данишманлик”, “Арслан данишманлик”, “Севинч данишманлик”, “Нил данишманлик”, “Ўзбек аёллар ҳуқуқлари жамияти” сингари жамоат ташкилотларининг мутасадди ходимлари ҳамда блогерлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.