Самарали музокаралардан сўнг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев музокаралар самарали ва сермазмун бўлганини, давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг барча йўналишларини муҳокама қилганларини таъкидлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда давом этди.
Мамлакатимиз келажагига доир муҳим сиёсий жараёнда Президентликка номзод сифатида иштирок этиш фақат мен учун эмас, балки партиямиз учун ҳам катта синовдир.