Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва 4-мактабга навбатдаги хайрия ёрдамини топширди
ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /«Дунё» АА/. Илгари хабар берилганидек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш, ушбу ҳудудлардаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолини қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилган. Бугун ушбу йўналишдаги ишларнинг ижроси доирасидаги навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Оҳангарон шаҳридаги 7-ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳамда 4-мактабга топширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.