Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида иштирок этди.


Туркиядан муносабат: халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчиларнинг иштироки Ўзбекистонда очиқ, шаффоф ва демократик сайлов ўтказиш учун муҳим аҳамиятга эга

АНҚАРА, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркиядаги «SASAM» стратегик тадқиқотлар марказининг расмий веб-саҳифасида “Сайловларга ҳозирлик: халқаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Сиёсий партиялар сайловлардаги иштирокини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этмоқда

ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА Бугун Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси сайловда иштирокига оид тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини  тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг маълумотига таянган ҳолда.


МСК қарорига мувофиқ яна 9 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тошкентда ёшлар ва сайлов мавзусида халқаро анжуман ўтказилди

ТОШКЕНТ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Ёшлар ва сайлов: электорал маданиятни оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро анжуман ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркияда “Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг юраги” суратлар кўргазмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси истиқлолининг шонли санаси – мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрами муносабати билан мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси Бурса вилояти ҳокимлиги ва “Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси” (EkoAvrasya) билан ҳамкорликда Бурсанинг Йилдирим туманида “Ўзбекистон - Буюк ипак йўлининг юраги” номли фотокўргазма ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиядан муносабат: «Dünya» газетаси истиқлолининг 30 йиллигини кенг нишонлаётган Ўзбекистон ҳақида таҳлилий мақола чоп этди

АНҚАРА, 4 сентябрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «Dünya» газетаси саҳифасида Ўзбекистон мавзусига бағишланган «Ўзбекистон-Туркия стратегик муносабатларининг янги даври» сарлавҳали мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиядан қутловлар: Ўзбекистон замини нафақат туркий тилла ва ислом дунёси, балки бутун башарият учун илм сарчашмаси бўлиб хизмат қилган

ИСТАНБУЛ, 2 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан   Истанбул тижорат университети ректори Южел Огурлу халқимиз номига ўзининг байрам тилакларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


“Отакуле” минораси ва Туркия савдо палатаси ва товар биржа иттифоқининг эгизак бинолари Ўзбекистон миллий байроғи рангларига бурканди

АНҚАРА, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Энг улуғ ва энг азиз байрам - Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик тўйи муносабати билан Туркия пойтахтининг диққатга сазовор иншоотлари – “Отакуле” минораси ва Туркия савдо палатаси ва товар биржа иттифоқининг эгизак бинолари Ўзбекистон миллий байроғи рангларига бурканди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.


Туркия Президенти мамлакатимиз етакчиси ва барча ўзбекистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.