Ўзбекистон Ёшлари куни Бурсада кенг нишонланди
ИСТАНБУЛ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули ва TURKSOY ташкилоти билан ҳамкорликда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан «Ўзбек ёшлари Бурсада» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.