Маданият соҳасидаги ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Туркия Республикаси ҳукумати ўртасидаги Маданий ҳамкорлик тўғрисида шартнома соҳани тартибга солувчи ҳужжат ҳисобланади.
2020 йилда қуйидаги ишлар бажарилди:
- Ўзбекистондаги тарихий Хива шаҳри 2020 йилда Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Тегишли қарор ТУРКСОЙ (Туркий маданият бўйича халқаро ташкилот) доимий кенгашининг 37-йиғилишида қабул қилинди.
- Aнқара, Истанбул ва Бурсада шоир ва мутафаккир A.Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар ташкил этилди. Ушбу шаҳарларнинг шаҳар маъмуриятлари, Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари тадбирларни ташкил этишда фаол қатнашдилар;
- Улуғ алломамиз Абу Али Ибн Синонинг "Китоб ал-Қанун ас-Сағир фит-Тибб" китобининг турк тилига таржимасининг эксклюзив нусхалари Ўзбекистонга юборилди, шунингдек Aбу Aли Ибн Синонинг асарлари ва қўлёзмаларидан иборат кутубхона фондини шакллантириш ва бойитиш бўйича ҳамкорлик бошланди;
- Туркиянинг Ҳатай вилояти муниципалитетида Ўзбекистоннинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди;
- Туркияда мамлакатимизнинг ижобий қиёфасини тарғиб қилиш, ўзбек тили ва адабиётини танитиш мақсадида "Саид Aҳмаднинг танланган ҳикоялари" турк тилида нашр этилди. Лойиҳа Туркий маданият бўйича халқаро ташкилот (ТУРКСОЙ) кўмаги билан амалга оширилди.
Таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши ўртасида имзоланган «Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги Протокол соҳани тартибга солувчи норматив-ҳужжат ҳисобланади.
- 2020 йилда Туркиянинг етакчи университетлари билан 20 дан ортиқ музокаралар ўтказилди, тегишли университетлар делегацияларининг мамлакатимизга ташрифлари ёки онлайн мулоқотлари ташкил етилди;
- Самарқанддаги Имом Бухорий Халқаро тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара, Aнқара, Селжук, Истанбул, Карабюк университетларининг илоҳиёт факултетлари ўртасида видеоконференциялар ташкил этилди. Конференцияларда Туркиянинг дунёга машҳур олим, профессор ва ўқитувчилари мамлакатимизнинг тарихи ва қадриятларига оид тадқиқотлари натижаларини ўзбекистонлик ёш олимлар билан ўртоқлашдилар;
- Тошкентда Туркия Савдо ва биржа палаталари уюшмаси Иқтисодиёт ва технология университетининг филиали очилди ва 2020-2021 ўқув йили учун талабаларни қабул қилди. 2020 йил 14 сентябрда "Электрон тижорат ва технологиялар", "Халқаро бизнес ва тадбиркорлик" бакалавр дастурлари билан даргоҳда таълим жараёни бошлаб юборилди;
- Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Туркия Президенти маъмуриятининг Инсон ресурслари идораси ва Истанбул технопарки ўртасида Тошкентда технопарк ва "бизнес-инкубатор" яратиш бўйича ҳамкорликни назарда тутадиган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида имзоланган “Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида” ўзаро англашув меморандуми соҳани тартибга солувси норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир.
2020 йилда бу йўналишда қуйидаги ишлар бажарилди:
- Туркияда ишлаб чиқарилган 50 та сунъий нафас олиш мосламасини (ИВЛ) Ўзбекистонга COVID-19 пандемиясига қарши курашда ёрдам бериш учун бепул етказиб бериш масалалари Туркия ҳукумати билан биргаликда ишлаб чиқилди;
- Ҳажеттепе университети ва Ўзбекистон Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ўртасида трансплантация соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди;
- COVID-19 коронавирус пандемиясининг олдини олиш ва даволашда ёрдам бериш учун Туркия эпидемиологларини Ўзбекистонга юбориш масаласи ишлаб чиқилди;
- Пандемиясига қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш доирасида тузилган Туркий Кенгашнинг Соғлиқни сақлаш бўйича илмий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш, шунингдек, Туркиянинг ушбу соҳадаги тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадида 29-31 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Туркияга ташрифи ташкил этилди.