Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби билан телефон орқали мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби билан телефон орқали мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

 

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Америка стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

АҚШ томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга юқори баҳо берди. Жумладан, одам савдосига қарши курашиш ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилди.

Томонлар “C5+1” шакли доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистонда можародан кейинги даврда ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қайта тиклаш учун мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари давлат котибини жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф қилди.