Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

2021 йилнинг июль-сентябрь ойларида “Йил волонтёри” халқаро танлови ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу танловни ўтказиш бўйича НИЗОМ тақдим этилмоқда.


“ЙИЛ ВОЛОНТЁРИ” ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1 “Йил волонтёри” танлови (кейинги ўринларда - танлов деб юритилади) йил давомида бирон соҳадаги меҳнати, ютуғи ва фойдаси халқ томонидан юқори баҳоланган ва таҳсинга сазовор бўлган энг кучли волонтёрларни аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган танлов ҳисобланади.

1.2. Шунингдек, мазкур танловга волонтёрлик ташаббуслари, жамоат ишларидаги фаоллиги шунингдек ёшларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишишларида улкан ҳисса қўшаётган шахслар, ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга мутож фуқароларга бемминат хизмат кўрсатиб келаётган кўнгиллилар (ёшидан қатъий назар) хам алоҳида тарзда тақдирланиши мумкин.

II. ТАНЛОВНИНГ ЙУНАЛИШЛАРИ

2.1. Мазкур танловда волонтёрлар қуйидаги йўналишларда иштирок этиши мумкин.

- ижтимоий соҳада илғор меҳнат қилаётган, соҳа ривожига аниқ ҳисса қўшган, жорий йилда самарали иши ва ютуғи мутахассислар ва жамоатчилик томонидан эътироф этилган, ўз билими, иқтидори ва иш унумдорлиги билан халқ эътирофига сазовор бўлган ёш шифокорлар, педагоглар, мураббийлар, жамоатчи ва кўнгилли (волонтёр) ёшлар;

- аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш, ёлғиз кексалар, имконияти чекланган ёки оғир бетоб бўлган инсонларга меҳр-саҳоват кўрсатган тадбиркорлар ва волонтёрлик гуруҳлари;

- атроф муҳитни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш каби фазилатларни одамлар орасида кенг тарғиб қилган экологик волонтёрлар;

- аҳолининг ахборот эҳтиёжини қондириш, уларни қийнаётган муаммоларни кўтариб чиқиб, ҳал этилишида жонбозлик кўрсатган ва халқ эътирофига сазовор бўлган ёш журналистлар, блогерлар, АКТ соҳаси мутахассислари (дастурчилар);

- ёшлар орасида спорт мусобақалари, фестивал, маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдаги ташаббус кўрсатган волонтёрлар;

- давлат бошқаруви ва жамоат ташкилотларида самарали фаолият юритиб, соҳа ривожи ва мамлакат тараққиётига улкан ҳисса қўшган ёш давлат хизматчилари, жумладан, вазирлик, идора, ҳокимият, ташкилотлар тизими ходимлари, депутатлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари корпоратив волонтёрлар.

III. ТАНЛОВНИНГ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

3.1. Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган чет эл фуқаролари миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеи, фаолият соҳаси ва жойидан қатъий назар якка ёки жамоа тарзида иштирок этиши мумкин.

3.2. Танловда иштирокчиларнинг асосан сўнгги йилдаги фаолияти ва ютуғи инобатга олинади.

3.3. Танлов икки босқичда ўтказилади:

1-босқич - ушбу босқичда иштирокчилар, 2021 йил 10 июлдан 10 августга кадар, yosh.bot телеграм ижтимоий тармоғи орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ариза ва волонтёрлик ишларини топширадилар. Экспертлар гуруҳи белгиланган баҳолаш мезонига мувофиқ баҳолайди, энг муносибларини саралайди ва 30 август куни 1- босқичдан ўтган иштирокчиларни эълон қилади. Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш бўйича йўриқнома 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

2 босқич - финал босқичи бўлиб, ушбу босқич 2021 йил 5 сентябрдан 20 сентябрга қадар ўтказилади. Танловнинг 1-босқичидан ўтган иштирокчилар республика босқичида иштирок этишга таклиф қилинади. Улар учун Экспертлар гуруҳи томонидан офлайн/онлайн шаклда суҳбат интервью ўтказилади ва белгиланган баҳолаш мезонига мувофиқ сараланади. (Ҳар бир иштирокчи томонидан баҳолаш комиссия томонидан қабул қилинган қарорни муҳокама қилмаслик бўйича ҳужжат имзолайдилар)

3.4. Танлов шартларига жавоб бермайдиган ва (ёки) қабул қилиш учун белгиланган муддатдан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

3.5. Танлов иштирокчиси фақат битта номинация учун битта ариза юбориш ҳуқуқига эга.

Экспертлар гуруҳи иштирокчиларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ҳамда ўзаро келишган холда, қуйидаги номинацияларга ажратади.

  • “Мистер волонтёр-2021” номинацияси
  • “Мисс волонтёр-2021” номинацияси
  •  “Йилнинг волонтёрлик гуруҳи” номинацияси
  •  “Йилнинг маданият волонтёри” номинацияси
  •  “Йилнинг эко волонтёри” номинацияси
  •  “Йилнинг тиббий волонтёри” номинацияси
  • “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи йил волонтёри” номинацияси
  • “Йилнинг ижтимоий волонтёри” номинацияси
  • “Йилнинг тадбиркор волонтёри” номинацияси
  •  “Йилнинг виртуап волонтёри” номинацияси
  •  “Фавқулодда вазиятларда иштирок этган йил волонтёри” номинацияси
  •  “Йуқолганларни қидиришда фаол иштирок этган йил волонтёри” номинацияси
  •  “Йилнинг спорт волонтёри” номинацияси
  •  “Йилнинг волонтёрлик ғояси” номинацияси
  • “Ҳайвонот оламини муҳофаза қилувчи йил волонтёри” номинацияси
  • “Донорлик тарғибчиси йил волонтёри” номинация
  • “Йилнинг фаол волонтёрлар ҳудуди” махсус номинацияси
  • “Йилнинг агро волонтёри” номинацияси
  • “Йилнинг медиа волонтёри” номинацияси
  • “Волонтёрнинг сирли” номинацияси
  • “Чет элдаги фаол “Ўзбекистонлик ижтимоий волонтёр” номинацияси
  • “Чет элдаги фаол “Ўзбекистонлик эко волонтёр” номинацияси
  • “Чет элдаги фаол “Ўзбекистонлик корпоратив волонтёр” номинацияси
  • “Чет элдаги фаол “Ўзбекистонлик тиббий волонтёр” номинацияси
  •  “Чет элдаги фаол “Ўзбекистонлик медиа волонтёр” номинацияси

3.6. Танловнинг республика босқич ғолиблари Экспертлар гуруҳининг якуний хулосасига кўра аниқланади ҳамда тақдирлаш маросимида тантанали эълон қилиниши учун махфий сақланади.

3.7. Экспертлар гуруҳи мажлиси қарори якуний хулоса ҳисобланади ҳамда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган республика Волонтёрлар Фестивалида маълум қилинади. Ғолибларнинг рўйхати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

IV. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ

4.1. Танлов ғолиблари хар бирига 10 000 000 (ўн миллион) сўм (солиқлардан ташқари) миқдорида бир марталик пул мукофоти, диплом ва махсус статуэтка топширилади.