Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

МСК қарорига мувофиқ яна 9 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди


МСК қарорига мувофиқ яна 9 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди

 

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев раислигида ўтказилган ушбу мажлисда Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини рўйхатдан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари мажлис кун тартибидаги биринчи масала - Президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан 9 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган халқаро кузатувчилар сони 12 нафарга етди. Қабул қилинган қарорга биноан, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган халқаро ташкилот кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланади.

Шунингдек, мажлисда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ 25 нафар маҳаллий ОАВ вакили рўйхатдан ўтказилди. Шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари сони 802 нафарни, хорижий ОАВ вакилларининг сони эса 48 нафарни ташкил этмоқда.

Мажлис сўнгида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.