Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчиларнинг иштироки Ўзбекистонда очиқ, шаффоф ва демократик сайлов ўтказиш учун муҳим аҳамиятга эга


Туркиядан муносабат: халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчиларнинг иштироки Ўзбекистонда очиқ, шаффоф ва демократик сайлов ўтказиш учун муҳим аҳамиятга эга

 

АНҚАРА, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркиядаги «SASAM» стратегик тадқиқотлар марказининг расмий веб-саҳифасида “Сайловларга ҳозирлик: халқаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Интернет порталнинг ёзишича, яқинда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи Ўзбекистонда бўлди. Ташриф чоғида ушбу Бюро миссияси жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига тайёргарлик бўйича талабларга баҳо бериш учун Ўзбекистонга келиши маълум бўлди.

Мақолада қайд этилганидек, халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчиларнинг иштироки Ўзбекистонда очиқ, шаффоф ва демократик сайловларни ўтказиш учун муҳим аҳамиятга эга. Кўпгина мамлакатларда сайловлар боришини кузатиш инсоннинг сиёсий ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Сайлов кодексида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари сайловларга тайёргарлик ва уларнинг ўтказилиши жараёнларидаги барча тадбирларда иштирок этишлари ҳамда сайлов куни сайлов участкаларида овозлар саналишида қатнашишлари мумкинлиги назарда тутилган, деб ёзади портал. 

“Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларда хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг сони ортиб аё кузатилмоқда: агар 2016 йили бўлиб ўтган Президент сайловида 555 нафар (2015 йили 296 нафар) хорижий кузатувчи иштирок этган бўлса, 2019 йилги парламент сайловида уларнинг сони 825 нафарни (2014 йили 331 нафар) ташкил этди. Бу Ўзбекистонда сайловлар туб ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар, янги сиёсий муҳит шароитида ўтаётганидан далолат беради. Бу эса халқаро ҳамжамиятнинг катта эътиборини ўзига жалб этмоқда”, дея таъкидлайди «SASAM» стратегик тадқиқотлар марказининг веб-портали.