ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, чет давлатларда бўлиб турган ватандошларимизнинг жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўз конституцион ҳуқуқини амалга ошириши учун мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54 та участка сайлов комиссиялари фаолият юритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Участка сайлов комиссиялари таркибига элчихона ходимлари, консуллар, элчихона маслаҳатчилари, хориждаги тадбиркор юртдошларимиз, маданий марказ вакиллари, “Uzbekistan Airways” ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари, шунингдек, олий ўқув юртларининг ўзбекистонлик талабалари киритилган.
«Дунё» АА мазкур участка сайлов комиссиялари жойлашган манзилларнинг электрон харитасини ишлаб чиқди.
Қуйидаги иловага кириб, ўзингизга яқин бўлган участка сайлов комиссияси ҳақидаги маълумот билан танишишингиз мумкин.