Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди


Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди

 

ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг мамлакатимиз бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Жумладан,  6 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Варисова Андижон вилоятида, «Адолат» социал демократик партиясидан Баҳром Абдухалимов Фарғона вилоятида, Экологик партиядан номзод Нарзулло Обламуродов Наманган вилоятида сайловчилар билан учрашди.

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Варисова Фарғона вилоятида ва  «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашади.

Тадбирлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, юртдошларимизни сайловда ҳамда мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиётини белгилаш жараёнида фаол қатнашишга даъват этмоқда.