Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар Тошкент шаҳрида ва Жиззах вилоятида учрашувлар ўтказади


Ўзбекистон Президентлигига номзодлар Тошкент шаҳрида ва Жиззах вилоятида учрашувлар ўтказади

 

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кеча, 20 октябрь куни Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулла Обломуродов Тошкент вилоятида,  «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Тошкент шаҳрида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.

Бугун, 21 октябрь куни «Миллий тикланиш» демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Алишер Қодиров  Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказади.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.