Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида тузилган сайлов участкасида овоз бериш жараёни бошланди


Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида тузилган сайлов участкасида овоз бериш жараёни бошланди

 

АНҚАРА, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун – 24 октябрь куни мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Сайлов участкасида сайлов жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 8:00 да давлат мадҳияси садолари остида очилди.

Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Конституцияси, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳамда Туркияда COVID-19 пандемияси муносабати билан қабул қилинган талабларга риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Туркияда вақтинча бўлиб турган ва истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сайлов жараёнида фаол иштирок этиб, ўзларининг танловларини амалга оширмоқда.

– Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ҳузуридаги тузилган сайлов участкасида овоз бериш учун барча шароит яратилганлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Президентликка номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб, фуқаролик бурчимни адо этган ҳолда муносиб номзодга овоз бердим, - деди Туркияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз Зумрад Останқулова.