Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти сайлови Туркиянинг 100дан зиёд оммавий ахборот воситалари томондан ёритиб борилди


Ўзбекистон Президенти сайлови Туркиянинг 100дан зиёд оммавий ахборот воситалари томондан ёритиб борилди

 

АНҚАРА, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўтган якшанба куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови ва унинг дастлабки натижалари ҳақида Туркиянинг 100дан зиёд оммавий ахборот  воситасида материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, «CNN Turk», «TRT Haber», «TRT AVAZ», «Haber Turk», «A Haber», «TGRT Haber» сингари етакчи телеканалларда давлатимиз раҳбарлиги учун кечган  сайлов жараёни ҳақидаги репортажлар намойиш этилди.

Бундан ташқари, «Anadolu Ajansi»,  «Ihlas Haber Ajansi», «DHA», «Turan Haber Ajansı» ахборот агентликларида ҳам сайлов кенг ёритиб  борилди. Ўзбекистон Президенти сайловнинг дастлабки натижалари ҳақида «Biznes Türk» журнали, «Milliyet», «Hürriyet», «Star», «Milli Gazete», «Yeni Gün», «Aydınlık» ва бошқа нашрларда мақолалар чоп этилди.

Барча турк оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материалларда Ўзбекистон Президенти сайловида бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари сургани, нуфузли халқаро ташкилотлардан ҳамда хорижий давлартлардан кузатувчилар иштирок этгани, сайлов жараёни халқаро нормаларга тўла жавоб бериши ва овоз бериш жараёнлари давомида ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмагани  ўз аксини топган.

Туркия нашрлари Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи муддатга сайланишига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Ушбу мавзуда берилган материалларда мамлакат учун заҳматли меҳнати синган, унинг минтақа ва халқаро майдондаги обрўсини оширишга эришган Шавкат Мирзиёев ҳақли равишда ўзбек халқининг юксак ишончини қозонгани таъкидланган.