Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди


Ўзбекистон ТИВ раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ашхободда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 25-йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё»  мухбири.

Учрашув иштирокчилари минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди, ИҲТ Бош котибининг маърузасини тинглади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқида иштирокчилар эътиборини Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида  илгари сурилган ташаббус ва таклифларни тўлиқ амалга ошириш зарурлигига қаратди.

Делегациялар раҳбарлари ва ИҲТ Бош котиби Ўзбекистонни 2022 йилда ташкилотга раисликни қабул қилиб олаётгани билан табриклади. Улар Ўзбекистон раислигини тўла қўллаб-қувватлашини тасдиқлаб, мамлакат раислиги даврида минтақавий ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, ИҲТнинг халқаро майдондаги роли ошишига ишонч билдирди.

2021 йил 28 ноябрь куни Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммити бўлиб ўтади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур саммитда иштирок этиши режалаштирилган.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1985 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда унга Ўзбекистон, Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Покистон аъзо. Мамлакатимиз ИҲТга 1992 йилда қўшилган.