Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди


Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди

 

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда чет давлатлардаги қатор элчихоналаримизнинг муносиб ҳиссаси борлиги таъкидланди.

Мулоқотда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Хусусан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик йўналишларига алоҳида тўхтаб ўтилди.

Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари кўмагида фан-таълим соҳасида қатор ишлар амалга оширилиб, давлатимизда ўнлаб янги олий таълим масканлари очилгани, хорижий профессор-ўқитувчилар юртимиз олий ўқув муассасаларида машғулотлар ўтаётгани ва бу борада кўплаб ютуқларга эришилгани қайд этилди.

Йиғилишда парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган қўшма тадбирлар хусусида ҳам фикр алмашиниб, жорий йилда муҳим ташрифлар ва учрашувлар, қатор йирик халқаро анжуманлар ўтказилгани муҳим аҳамиятга эга бўлгани таъкидланди.

Тадбирда бошқа бир қатор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.