
ТОШКЕНТ, 24 декабрь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун давлат раҳбари томонидан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида берилган топшириқлар ижроси таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда вазир ўринбосарлари, ТИВ тузилмавий бошқармалари ва вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
