Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати мажлисида вазирлик ва дипломатия ваколатхоналарининг жорий йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди


Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати мажлисида вазирлик ва дипломатия ваколатхоналарининг жорий йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди

 

ТОШКЕНТ,  30 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизнинг хориждаги элчилари, консуллик муассасалари раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакиллари иштирокида вазирлик Ҳайъати мажлисини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда вазирлик ва дипломатия ваколатхоналарининг жорий йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди, 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди ва аниқ топшириқлар берилди.

 Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолиятининг янги концепцияси лойиҳаси муҳокама қилинди.

 Иқтисодий дипломатия масалаларига, жумладан, дипломатия миссиялари раҳбарларининг жойлардаги вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон вилоятларига амалга оширган сафарлари, савдо-иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш учун вазирлик ва идораларида ўтказган учрашувларининг натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Тадбир доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан юксак давлат мукофотига сазовор бўлган мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматовга «Дўстлик» орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 Учрашувда ТИВ ҳайъати аъзолари, вазирлик бўлинмалар ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этди.