Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди


2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йилда қуйидаги дам олиш кунлари белгиланди:

— барча ходимлар учун: 3 январь – душанба, 22 март – сешанба, 23 март – чоршанба, 11 июль – душанба, 2 сентябрь – жума;

— 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь – сешанба, 4 май – чоршанба, 5 май – пайшанба, 12 июль – сешанба, 3 сентябрь – шанба ва 31 декабрь – шанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидагича кўчирилди:

— 8 январь – шанба 4 январь – сешанба кунига;

— 7 май – шанба 4 май – чоршанба кунига;

— 14 май – шанба 5 май – пайшанба кунига;

— 16 июль – шанба 12 июль – сешанба кунига.

Ҳужжатга мувофиқ, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади:

  • 31 декабр (жума) — 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
  • 1 январь (шанба) — Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун — Янги йил байрами;
  • 2 январь — якшанба дам олиш куни;
  • 3 январь (душанба) ва 4 январь (сешанба) кунлари — янги фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.