«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2022 йилда қуйидаги дам олиш кунлари белгиланди:
— барча ходимлар учун: 3 январь – душанба, 22 март – сешанба, 23 март – чоршанба, 11 июль – душанба, 2 сентябрь – жума;
— 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь – сешанба, 4 май – чоршанба, 5 май – пайшанба, 12 июль – сешанба, 3 сентябрь – шанба ва 31 декабрь – шанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидагича кўчирилди:
— 8 январь – шанба 4 январь – сешанба кунига;
— 7 май – шанба 4 май – чоршанба кунига;
— 14 май – шанба 5 май – пайшанба кунига;
— 16 июль – шанба 12 июль – сешанба кунига.
Ҳужжатга мувофиқ, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади: