Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қатор авиақатновлар кечиктирилди


Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қатор авиақатновлар кечиктирилди

 

 ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Туркияда кучли қор ёғиши сабабли 25 январь куни Ўзбекистонга амалга оширилиши керак бўлган қатор авиақатновлар кечиктирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Uzbekistan Airways» ахборот хизмати маълумотига кўра, Истанбул халқаро аэропортида кучли қор ёғиши, кўриш даражасининг етарли эмаслиги боис қатор авиақатновлар кечиктирилган. Хусусан, Тошкент–Истанбул рейси вақти 07:40 дан 13:00 га, Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов вақти 12:30 дан 17:50 га кўчирилди (Истанбул вақти билан).

Шу билан бирга, Урганч–Тошкент йўналишидаги авиарейс соат 20:05га ўзгартирилган. 

Аввалроқ, 24 январь куни Туркияда кучли қор ёғиб, мамлакатнинг кўплаб вилоятлари кучли циклондан зарар кўргани хабар қилинганди. Шунингдек, 18 январь куни Урганч халқаро аэропорти ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ёпилган эди.