Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари юқори лавозимли мулозимлари комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди


Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари юқори лавозимли мулозимлари комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

 

ТОШКЕНТ, 4  февраль. /«Дунё» АА/. 3-4 февраль кунлари Истанбулда (Туркия) Туркий давлатлар ташкилотининг юқори лавозимли мулозимлари комиссиясининг 32-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Венгрия делегациялари, шунингдек, Ташкилот Котибияти ТДТ доирасида ишлаб чиқилаётган масалалар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди.

Учрашувда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан ўтган йил 12 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган ТДТнинг VIII саммитида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.