Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди


Ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Bir 7 kişi, ayakta duran insanlar ve iç mekan görseli olabilir

Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати туфайли бугун хориж мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида сезиларли даражада ривожланяпти. Олий ва юқори даражадаги — парламентлар, вазирликлар ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланди.

2022 йил 7 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Д. Файзиева, М. Ворисовалар Туркия Республикаси Буюк миллат мажлисининг Имкониятларда гендер тенглик комиссияси раиси Ф. Аксал бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш мақсадида аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди, уларни ҳимоя қилишнинг институционал асослари мустаҳкамланди.

Хусусан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унда давлат хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида тенг ҳуқуқлиликни, жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишни кафолатлаши мустаҳкамлаб қўйилди. Бу эса, ўз навбатида аёлларнинг жамият ҳаётида фаол бўлишида муҳим омил бўлмоқда.

Мулоқотда қайд этилганидек, соҳада олиб борилган ишлар натижасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенат аъзоларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг қарийб 25 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Учрашувда шунингдек, Қонунчилик палатаси фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва сиёсий партиялар фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида ҳам сўзлаб берилди.

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, қонун ижодкорлиги жараёни, қолаверса, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўз навбатида Ф. Аксал самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Самимий руҳда ўтган учрашувда парламентлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама давом эттиришга келишиб олдилар.