Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

ИҲТ Бош котиби: Ўзбекистон ташаббусларининг ИҲТга аъзо мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланиши ва уларни ҳамкорликда амалга ошириш минтақанинг барқарор иқтисодий ривожланишига хизмат қилади


ИҲТ Бош котиби: Ўзбекистон ташаббусларининг ИҲТга аъзо мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланиши ва уларни ҳамкорликда амалга ошириш минтақанинг барқарор иқтисодий ривожланишига хизмат қилади

ТЕҲРОН, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби ва ушбу тузилмага аъзо мамлакатларнинг расмий вакиллари Ўзбекистоннинг ИҲТга раислигини қабул қилиши ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиш бўйича  ташаббуси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусрав Нозири, ИТҲ Бош котиби:

- Ўзбекистон ташаббусларининг ИҲТга аъзо мамлакатлар томонлама қўллаб-қувватланиши ва уларни ҳамкорликда амалга ошириш минтақанинг барқарор иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили шиори остидаги ИҲТга раислиги концепциясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. ИҲТ Котибияти Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 28 ноябрь куни Ашхободда бўлиб ўтган ИҲТ саммитида илгари сурган ташаббусларини амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр.

Аҳмад Қурбонов, Туркманистоннинг ташкилотдаги доимий вакили, элчи:

- Ўзбекистоннинг 2022 йилда ИҲТга раислиги тузилма нуфузини оширишга  ва ташкилот фаолиятини кенгайтиришга ҳисса қўшади, деб ҳисоблайман. Шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ИҲТнинг халқаро майдондаги обрўси ошади.

Дария Орс, Туркиянинг ташкилотдаги доимий вакили, элчи:

- Пандемиядан кейинги даврда ИҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ИҲТнинг жуда муҳим ва долзарб кун тартибидир. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Президентининг ИҲТда 2022 йилни Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қуватлайман.

Ишончим комилки, Ўзбекистон раислиги даврида  ИҲТ барча соҳаларда «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти истиқболлари — 2025» концептуал дастурига мувофиқ белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун тез суръатларда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 7 февраль куни Эрон пойтахтида Ўзбекистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Доимий вакиллари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ИҲТ тартиботига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев  ташкилот Доимий вакиллари кенгаши раиси вазифасига тасдиқланди.