ТОШКЕНТ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Хамраев бугун Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида томонларни қизиқтирадиган соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Жорий йилда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш ҳамда унинг ташкилий масалаларини келишишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув иштирокчилари режалаштирилаётган тадбир консуллик-ҳуқуқий йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Туркия ҳудудида бўлиб турган икки давлат фуқароларига сифатли консуллик ёрдамини кўрсатиш бўйича аниқ дастурларни белгилаб олишга имкон яратишини таъкидладилар.
Мулоқот ҳар доимгидек самимий, дўстона ва конструктив руҳда ўтди.