Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Покистон миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф


Покистон миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф
 

 04.03.2022

Президент Шавкат Мирзиёев “Покистон монументи” миллий ёдгорлик мажмуасида бўлди.

Исломобод шаҳридаги мажмуа қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган, уч йил давомида қурилиб, 2007 йилда очилган. Ёдгорликнинг шакли гул баргларига ўхшайди. Тўртта йирик барг Покистоннинг тўрт провинциясини ифодалайди. Эътиборлиси, мажмуа бобурийлар меморчилиги анъаналари асосида барпо этилган. Бу ерда тарих музейи ҳам бор.

Давлатимиз раҳбарига мажмуадаги суратлар тарихи ҳақида сўзлаб берилди.