Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти БАА делегацияси билан учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди


Ўзбекистон Президенти БАА делегацияси билан учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди
 

 24.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори даражадаги меҳмон БАА Президенти Шайх Халифа Ол Наҳаён, Абу-Даби амирлиги Валиаҳд шаҳзодаси, БАА Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат Бош вазири, Дубай Амири Муҳаммад Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Вазир хорижий бизнеснинг мамлакатимизга бўлган катта қизиқишини яна бир бор тасдиқлаган Тошкент форумининг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Учрашувда амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновациялар, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика ва транспорт соҳаларида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Яшил” энергетика соҳасидаги ҳамкорлик натижилари юқори баҳоланди. Masdar компанияси мамлакатимиз ҳудудларида фотоэлектрик ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор тармоқларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.