Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркия Президенти Ўзбекистонга келди


Туркия Президенти Ўзбекистонга келди
 

 29.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 29 март куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Туркия етакчиси давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, бу хорижий давлат раҳбари ташрифи чоғида “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган биринчи шундай маросим бўлди ва келгусида анъанага айланади.