Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистонда ўзини ўзи энергия билан таъминлаш ва энергетика хавфсизлиги бўйича вазифаларни ҳал этиш зарурлиги юзасидан яхлит тушунча мавжуд


Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистонда ўзини ўзи энергия билан таъминлаш ва энергетика хавфсизлиги бўйича вазифаларни ҳал этиш зарурлиги юзасидан яхлит тушунча мавжуд

НУР-СУЛТОН, 31 март. /«Дунё» АА/. Қозоғистонлик  сиёсатшунос, «Қозоғистон энергетика қирралари» маркази директори Алмаз Абилдаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари “Дунё” АА билан ўртоқлашди:

 

- Икки қардош мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик туфайли Ўзбекистон ўзининг миллий энергетика хавфсизлиги стратегиясини тизимли ва муваффақиятли тарзда амалга оширмоқда. Ушбу расмий ташриф доирасида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан қурилган 240 мегаватт қувватга эга янги иссиқлик электр станциясининг очилгани бундан яққол далолат беради.

Ўзбекистон раҳбарининг энергетика соҳасида мавжуд ҳамкорлик салоҳиятини ишга солиш имконини берадиган лойиҳаларни амалга оширишга бўлган қатъий интилиши иқтисодий ўсишни ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан таъминланишини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда ўзини ўзи энергия билан таъминлаш ва энергетика хавфсизлиги бўйича вазифаларни ҳал этиш зарурлиги юзасидан яхлит тушунча мавжуд. Бундай асосий устқурмасиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳар қандай модели барқарор тараққиётни таъминлай олмайди.