Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Бельгиядан муносабат: Туркия Президентининг ташрифи ва Ўзбекистон билан қатор шартномаларнинг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун асос сифатида хизмат қилади


Бельгиядан муносабат: Туркия Президентининг ташрифи ва Ўзбекистон билан қатор шартномаларнинг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун асос сифатида хизмат қилади

БРЮССЕЛЬ, 1 апрел. /«Дунё АА/. Европа парламентидаги «ЕИ-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи Бош котиби Ипак Текдемир Туркия Президентининг 29-30 март кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

- Туркия Президентининг ташрифи ва Ўзбекистон билан кўплаб ҳамкорлик шартномаларининг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Туркия ЕИ билан Божхона иттифоқига аъзо экани Ўзбекистон саноати ва истеъмолчиларига юқори даражадаги таъминот занжирларининг бир қисмига айланишига имкон бергани баробарида иқтисодиётни модернизация қилишга ҳам кўмаклашади.

Ҳозирги мураккаб халқаро воқеликлар шароитида Марказий Осиё минтақасида конструктив ташқи сиёсатни кўриш жуда муҳимдир. ЕИ иқтисодий ва сиёсий барқарорликни янада мустаҳкамлаш учун туркий тилли давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдордир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон салмоқли ислоҳотларни амалга ошираётганини кўриб турибмиз. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат сифатида билим ва кўникмалар узатилишини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Имзоланган ҳамкорлик шартномалари ҳар икки мамлакатни ўзаро бойитгани ҳолда иқтисодиётни белгиланган мақсадларга монанд равишда мувофиқлаштиради. Билим ва тажриба алмашиш мавжуд муносабатлар кўламини кенгайтиришига ишончим комил.

ЕИ минтақадаги барқарорлик ва иқтисодий ўсишни мамнуният билан қабул қилади, шунингдек, тинчлик ва фаровонликни таъминлашга йўналтирилган тартибни илгари суришдан манфаатдордир.