Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Озарбайжондан муносабат: Туркия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган шартномалар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни юқори босқичга олиб чиқади


Озарбайжондан муносабат: Туркия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган шартномалар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни юқори босқичга олиб чиқади

БОКУ, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Озарбайжон Халқаро алоқаларни таҳлил қилиш маркази бўлим бошлиғи Жавид Велиев «Дунё» АА учун йўллаган шарҳида Туркия Презденти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 29-30 март кунлари Ўзбекистонга буюрган рамий ташрифи якунлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди:

 

- Бу йил Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг ўттиз йиллиги нишонланмоқда. Шу даврнинг сўнгги беш йилига назар ташланса, ўзаро алоқаларнинг сезиларли даражада жадаллашганини кўриш мумкин. Бунинг сабаби Ўзбекистон Президентининг фаол позицияси, яъни ташқи ва ички иқтисодий сиёсатдаги ислоҳотлар дунёнинг турли давлатлари, жумладан, Туркия билан муносабатларга чуқур ва жуда ижобий таъсир кўрсатганидадир, деб ўйлайман.

Яна бир муҳим воқеа Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлиши ҳисобланади. Ташланган бу қадам Ўзбекистоннинг Туркия билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларига ижобий таъсир кўрсатди. Масалан, бундан беш йил аввал Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсатгич 3,6 миллиард долларга етди.

Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга, келажакда эса 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилаётганини таъкидланди.

Ишончим комилки, ушбу ташриф давомида имзоланган иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий соҳалардаги келишувлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги, юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.