Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Эрондан муносабат: Туркия Президентининг Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи кун тартиби доирасида кечган тадбирлар томонларда ҳар соҳада ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан катта манфаатдорлик мавжудлигидан далолатдир


Эрондан муносабат: Туркия Президентининг Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи кун тартиби доирасида кечган тадбирлар томонларда ҳар соҳада ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан катта манфаатдорлик мавжудлигидан далолатдир

ТЕҲРОН, 1 апрель. /«Дунё» АА/. «Engineering and Development Сo» Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси бош директори Носир Самани Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунлари юзасидан “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:

 

- Туркия Президентининг Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифининг кун тартиби доирасида кечган тадбирлар томонларда ҳар соҳада ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан катта манфаатдорлик мавжудлигидан далолат беради.

Истиқболли лойиҳа ва дастурларни биргаликда амалга ошириш воситасида томонларнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтираётгани Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг муҳим қиррасига айланади.

Сўнгги йилларда Анқара ва Тошкент ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2,5 баробар оширганига гувоҳ бўлдик, бу икки мамлакат ишбилармон доиралари ва бизнес ҳамжамияти ўртасида мавжуд бўлган  ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни жадал кенгайтириш тамойилининг аниқ-равшан кўрсаткичидир.

Ишончим комилки, ушбу ташриф давомида икки мамлакат президентлари томонидан имтиёзли савдо битимининг имзоланиши, шубҳасиз, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажмининг бир неча баробар ошишига ва келажакда ўзбек-турк ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик кўламини сифат ва миқдор жиҳатдан янада кенгайтиришга кучли туртки беради.

Шу ўринда «Engineering and Development Сo» қўшма корхонамиз Хоразм вилоятининг Урганч туманида қиймати 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги асфальт заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга ошираётганидан мамнун эканимизни қайд этишни истар эдим.