Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ўртасидаги очиқ ҳамда ўзаро ишончли муносабатлар икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг мустаҳкам асосидир


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ўртасидаги очиқ ҳамда ўзаро ишончли муносабатлар икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг мустаҳкам асосидир

АНҚАРА, 4 апрель. /«Дунё» АА/. Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) қонунчилик масалалари бўйича эксперти, «SASAM» Стратегик тадқиқотлар марказининг директори Месут Эмре Каракосе Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафарованинг Ўзбекистонга ташрифи якунларига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

-Мен Ўзбекистон - Озарбайжон муносабатлари тобора жадал ривожланиб бораётганини катта қизиқиш билан кузатиб бораяпман, деди у.- Шунингдек, икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳам стратегик шериклик руҳида изчил кенгайиб бораётганини таъкидлаш жоиз.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ўртасидаги очиқ ҳамда ўзаро ишончли муносабатлар икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг мустаҳкам асосидир.

Озарбайжон парламенти раҳбари Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг асоси бўлган тарихий илдизлар, тил, дин, маданият, анъана ва қадриятлар муштарак экани таъкидланди.

Шунингдек, икки мамлакат қонун чиқарувчи органларидаги дўстлик гуруҳининг тизимли иши икки томонлама парламентлараро ҳамкорликнинг муҳим элементи ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг туркий тилли давлатлар ташкилотида фаол иштирок этаётганини ҳам алоҳида қайд этиш керак.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Миллий Мажлиси ўртасидаги музокаралар якунида имзоланган ҳамкорлик шартномаси икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига шубҳа йўқ.