Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Марказий Осиё халқаро институти директори ва ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди


Марказий Осиё халқаро институти директори ва ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 14 апрель. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA) ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Учрашув чоғида МОХИ ва ТIKA ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

ТIKA ваколатхонаси раҳбарига МОХИ вазифалари, унинг фаолият йўналишлари, шунингдек, институт ўтказаётган, шу жумладан, хорижий ҳамкор ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумот тақдим этилди.

Жемалеттин Туней икки давлат етакчиларининг сиёсий иродаси туфайли Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган муносабатларнинг юксак даражасидан чуқур мамнуният изҳор этди.

Шунингдек, у Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиёда сиёсий вазиятни тубдан яхшилаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик руҳини шакллантиришга хизмат қилаётган минтақавий сиёсатиги юқори баҳолади.

Томонлар ўзаро манфаатли бўлган, жумладан, минтақавий шаклдаги лойиҳа ва дастурларни белгилаб олиш, уларни амалга ошириш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.