Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

2022 йил биринчи чоракда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13 миллиард доллардан ошди


2022 йил биринчи чоракда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13 миллиард доллардан ошди

ТОШКЕНТ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг дастлабки уч ойи якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 13,156 миллиард АҚШ долларига етди. Бу рақам 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5,63 миллиард долларга кўп, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Корея бўлиб қолмоқда. Германия ва Ҳиндистон Европа ва Жанубий Осиёдан иқтисодий ҳамкорлар ўнталигидан жой олди. Қўшни давлатлардан Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон ҳам ушбу рўйхатга киритилган.