Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Жорий йилда беш нафар хорижлик журналист Ўзбекистоннинг “Олтин қалам” Миллий мукофотига сазовор бўлди


Жорий йилда беш нафар хорижлик журналист Ўзбекистоннинг “Олтин қалам” Миллий мукофотига сазовор бўлди

ТОШКЕНТ, 4 май. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида журналистика соҳасидаги "Олтин қалам" XVI Миллий мукофоти учун халқаро танлов якунлари эълон қилиниши ҳамда мукофотлар топширилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ушбу анъанавий тадбир ҳар йили 3 май куни нишонланадиган Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланди.

Тадбирда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, матбуот хизматлари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси ҳамда халқаро ташкилотлар ходимлари, журналистлар иштирок этдилар.

Нуфузли ҳайъат бош миллий мукофот совриндори, телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва интернет журналистикаси  йўналишлари бўйича ғолибларни ҳамда “Энг яхши матбуот хизмати”, "Энг яхши фоторепортаж учун” ва бошқа рағбатлантирувчи мукофотлар соҳибларини аниқлади.

Журналистика соҳасидаги бош миллий мукофот танловида хорижлик журналистларнинг ижодий ишлари ҳам кўриб чиқилди - танловда дунёнинг йигирмадан зиёд мамлакати вакиллари ҳам иштирок этишгани Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларга, унинг ички ва ташқи сиёсати ҳамда изчиллик билан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга нисбатан қизиқишнинг ортиб бораётганидан далолат беради.

Маросимда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов хорижий оммавий ахборот воситаларининг ғолибларига махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони ва статуэткани топширди, шунингдек, совриндорлар тегишли пул мукофотларини ҳам олишади.

“Хорижлик журналистларнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши материали учун” номинацияси бўйича биринчи ўринга Туркия телерадиокомпаниясининг (TRT) мамлакатимиздаги мухбирлик пункти сазовор бўлди.

Иккинчи ўринларни қуйидагилар эгаллашди:

Ўринбой Усмонов – «Халқ овози» газетасининг мухбири (Тожикистон);

Барбара Дитрих – «Diplomatic World» журналининг бош муҳаррири  (Бельгия);

Халид Таймур Акрам – «National Herald Tribune» газетаси муҳаррири,  Глобал ва стратегик тадқиқотлар марказининг ижрочи директори (Покистон);

Санжай Кумар – «The Korea Herald» газетаси мухбири (Корея Республикаси).