Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

АОКА раҳбари туркиялик ва озарбайжонлик мутасаддилар билан учрашди


АОКА раҳбари туркиялик ва озарбайжонлик мутасаддилар билан учрашди

14.05.2022

Хабар берилганидек, АОКА раҳбари ва бир қатор мутасаддилари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ОАВ ва ахборот соҳасига масъул идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилишида иштирок этишмоқда.

Учрашув  кун тартибида медиа ва коммуникация соҳасидаги қўшма тадқиқотлар ва лойиҳалар, шунингдек, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган бўлиб, Агентлик директори А.Ходжаев ҳам бу борада Ўзбекистон томонининг таклиф ва ташаббусларини билдирди.

Туркияга ташриф доирасида АОКА раҳбари А.Ходжаев  Туркия радио ва телевидение олий кенгаши раиси Абубакр Шахин билан учрашди. Соҳа масъуллари йиғилишда муҳокама қилинган масалалар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда амалиётга жорий қилиш борасида фикр алмашишди. 

Шундан сўнг, Агентлик директори Озарбайжон Президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев билан ҳам учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасида ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида истиқболли алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи ҳақида суҳбатлашишди. Хусусан, сўз ва матбуот эркинлиги борасидаги ислоҳотлар, ахборот сиёсатини юритиш, холис ва далилларга асосланган хабар етказишда ахборот хизматларининг ўрни, аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталишди. 

Шунингдек, ОАВ  ва медиа соҳасини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида "Йўл харитаси" ишлаб чиқиш, ахборот олиш ва етказиш борасида тажриба алмашиш бўйича келишиб олинди.