Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Бош консулхонада Туркия ички ишлар вазирлиги Миграция хизматининг Истанбул бошқармаси масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди


Бош консулхонада Туркия ички ишлар вазирлиги Миграция хизматининг Истанбул бошқармаси масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 22 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг  Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида Туркия ички ишлар вазирлиги Миграция хизматининг Истанбул бошқармаси масъул ходимлари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Туркияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимиз фуқароларининг Бош консулхонага мурожаатлари юзасидан мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

Учрашув натижалари бўйича Ўзбекистон  фуқароларига ўз вақтида ва тегишли кўмаклар кўрсатилиши мақсадида масалаларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши, жумладан, ўзаро маълумот алмашиш жараёнларини жадаллаштиришга келишиб олинди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароларига Туркия ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати билан боғлиқ масалалар юзага келган тақдирда Бош консулхонанинг +90 212 323 20 39 телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки ёзма равишда ваколатхонани хабардор қилишни сўраб мурожаат қилди.