Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Туркияда қатор учрашувлар ўтказди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Туркияда қатор учрашувлар ўтказди

АНҚАРА, 27 май, /“Дунё” АА/. Жорий йил 23-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев бошчилигидаги делегация Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ташриф давомида Туркия Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Муҳтерем Инже билан ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, хусусан, ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ҳамкорликда ўқув семинарлари ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида ҳар икки томон идоралар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси аъзолари Туркия миллий полицияси, Анқара шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Транспорт вазирлигининг Автойўлларни назорат қилиш маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.