Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси делегацияси Туркияда бўлди


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси делегацияси Туркияда бўлди

АНҚАРА, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси раҳбари Рустам Хатамов раҳбарлигидаги делегация жорий йил 25-31 май кунлари Туркия Ички ишлар вазирлигига қарашли махсус ўқув юртлари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Туркияда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ушбу амалий сафар доирасида Туркия Ички ишлар вазирлиги Миллий полиция академияси ҳамда Жандармерия бош қўмондонлиги Соҳил хавфсизлиги академиялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар якунлари бўйича ҳамкорликнинг истиқболли ва самарали жиҳатларини аниқлаш мақсадида халқаро ҳамкорлик йўналишида томонларнинг ўзаро сафарларини ташкил этишга келишиб олингани баробарида давлат Академиялари профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари учун малака ошириш курсларини ҳамда ўзаро алмашув асосида ўқув-семинар машғулотларини ташкил этиш сингари тадбирларни ўз ичига олган Тадбирлар режаси имзоланди.

Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистон ИИВ академияси делегацияси Туркиянинг Измир шаҳридаги “Фоча” жандармерия Бош қўмондонлигига қарашли десантлик ўқув мактабига ҳамда Миллий полиция академиясининг Истанбулдаги ҳудудий таълим марказларида  ҳам бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.