ТОШКЕНТ, 7 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида «Инсон ҳуқуқлари таълими: Ўзбекистон ва Туркия тажрибаси» мавзусига бағишланган давра суҳбати бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давра суҳбатига Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов ва Туркия инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти раиси Муҳаррам Килич модераторлик қилмоқда.
Анжуманда парламент аъзолари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, олий юридик мактаблар ва илмий муассасалар вакиллари иштирок этмоқда.
Иштирокчиларга Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий таълим дастури ҳақида маълумот берилади.
Тадбир дастурига кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ҳамда Туркиянинг инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган.