Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркияда V этноспорт маданият фестивали бошланди


Туркияда V этноспорт маданият фестивали бошланди

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.

Қарор билан этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ҳамда ушбу дастурни 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

Этноспорт турларини мамлакатимизда янада ривожлантиришга қаратилган ушбу қарор миллий қадриятларимиз тараққиётида олдинга ташланган муҳим қадам бўлди. 

Таъкидлаш жоиз, туркий тилли давлатлар орасида этноспорт турларига қизиқиш ва эътибор жуда юқори. Сўзимизнинг тасдиғи сифатида бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида V  этноспорт маданият фестивали тантанали очилганлигини айтиб ўтиш мумкин. 

Мазкур нуфузли тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ҳам иштирок этди. 

V этноспорт маданият фестивалида дунёнинг 26 давлати вакиллари ўз маҳоратларини намойиш этади. 

Фестиваль доирасида вазир А.Икромов Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нажмиддин Билол Эрдўғон ҳамда яна бир қатор юқори мартабали меҳмонлар билан учрашувлар ўтказади. 

О.ЭШМАМАТОВ, ЎзА