Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Самарқандда Ўзбекистон – Туркия пистачилик маркази ташкил этилади


Самарқандда Ўзбекистон – Туркия пистачилик маркази ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Соҳада давлат иштирокини камайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш йўналишларида 2022 йил якунига қадар Жаҳон банки “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги маблағлар ҳисобидан Андижон вилояти танлаб олинган Олтинкўл, Наманган вилояти Чуст ва Фарғона вилояти Риштон туманларида инновацион усулларни қўллаган ҳолда интенсив усулда мева-сабзавот етиштириш бўйича махсус (пилот) лойиҳалар амалга оширилади.

Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Самарқанд вилоятида Ўзбекистон – Туркия пистачилик илмий маркази ташкил этилади, Туркия серҳосил писта навлари коллекцияси асосида миллий писта навларини яратиш ва уларнинг оналик кўчатзорларини ташкил этиш ҳамда Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштириш чоралари кўрилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йил якунига қадар:

хусусий секторни жалб этган ҳолда мазкур туманларда амалга ошириладиган интенсив усулда мева-сабзавотчилик лойиҳаларини ишга тушириш чораларини кўради;

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон – Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этиш, миллий писта навларини яратиш ва Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.