Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркиядаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги ва энг муҳими – бебаҳо бойлигимиз бўлмиш – тинчлик учун муҳим омил ҳисобланади


Туркиядаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги ва энг муҳими – бебаҳо бойлигимиз бўлмиш – тинчлик учун муҳим омил ҳисобланади

АНҚАРА, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Давлатимиз раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашуви ҳамда мазкур тадбирдаги нутқига Туркиядаги ватандош талабаларимиздан бири, Aдана шаҳридаги Чукурова университети Сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар факультети талабаси, Aданадаги Туркистонликларга ижтимоий-маданий ёрдам жамоат бирлашмаси ахборот ишлари бўйича котиби, шаҳарнинг Халқаро талабалар ташкилотида Марказий Осиё бўйича вакили Фотиҳ Очилов ўз фикр-мулоҳазаларини “Дунё” ААга йўллади:

 

– Янги Ўзбекистонимизда халқимиз ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида бошланган Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги ва энг муҳими – бебаҳо бойлигимиз бўлмиш – тинчлик учун муҳим омил ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришга доир хавфсизликни таъминловчи барқарор ва қатъий сиёсати Бош Қомусимизда янада мустаҳкамланиши, тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – Ўзбекистон интиладиган энг муҳим мақсад ва устувор вазифалардан бири ўлароқ белгиланиши бугунги кунда замон талабидир.

Марказий Осиё мамлакатлари жўғрофий ҳамда геосиёсий жиҳатдан бир-бирига яқин бўлибгина қолмасдан, балки ягона маданият ва тамаддун макони ҳамдир. Бу ерда истиқомат қилувчи халқларни умумий маънавий-ахлоқий қадриятлар, муштарак анъана ва урф-одатлар, ягона тарих боғлаб туради. Бу минтақа минг йиллар давомида дунё маданиятлари, тиллари ҳамда динлари мулоқотига бешик бўлиб келган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда яқин қўшничилик, дўстлик тамойилларига таянган ҳолда фаол ва прагматик сиёсат олиб бормоқда. Барқарорлик ва хавфсизлик ҳар бир давлат тараққиётининг ҳал қилувчи омиллари ҳисобланади.

Янги конституциявий ислоҳотларимизнинг Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан энг нозик масалаларга ечим топишда, айниқса, давлат чегараларини яхши қўшничилик тамойили асосида делимитация ва демаркация қилиш борасидаги прагматик ёндашувини янада мустаҳкамлашига ишончим комил.