Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядаги ватандошимиз: Конституциявий ислоҳотлар халқ манфаати ва унинг бахт-саодатини ўйлаб амалга оширилаётганига ишонамиз


Туркиядаги ватандошимиз: Конституциявий ислоҳотлар халқ манфаати ва унинг бахт-саодатини ўйлаб амалга оширилаётганига ишонамиз

ИСТАНБУЛ, 27 июнь. /“Дунё” АА/. Истанбул шаҳри Мармара университети “Сиёсий билимлар ва халқаро муносабат” факультети талабаси Абдураҳмон Темуров Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашувидаги нутқи мен ва мен билан бирга таҳсил олаётган тенгқурларимда катта қизиқиш уйғотди.  

Янги Ўзбекистоннинг Янги Қомусида умумжаҳон нормаларида тан олинган “Хабеас корпус” ва “Миранда” қоидаларининг муҳрланиши Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг сўзда эмас, амалда таъминланиши ва кафолатланиши ҳамда давлат раҳбари томонидан республикада олиб борилаётган ҳуқуқий реформаларнинг жаҳон афкор оммаси томонидан сўзсиз тан олинишига олиб келади.

2022 йил 25 июнь куни “Халқ сўзи” газетасида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур меъёрнинг 28-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланмоқда. Шунингдек, Бош қомусимизда фуқаролар республикадан ташқарига чиқиш ва юртимизга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эгалиги муҳрланмоқда.

Ушбу нормалар хорижда биз каби олий таълим олиб ёки меҳнат қилиб юрган ватандошларнинг ҳоҳлаган вақтда киндик қони тўкилган юртга қайтиши, унинг бу ҳуқуқини ҳеч ким буза олмаслиги учун ҳуқуқий асос яратмоқда.

Конституциявий ислоҳотлар халқ манфаати ва унинг бахт-саодатини ўйлаб амалга оширилаётганига ишонаман.

Бу ўзгартиришлар қўллаб-қувватланиб, халқимиз томонидан қабул қилинади, деган умиддаман.