Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

ИСТВда фуқаро авиацияси соҳасида таниқли турк мутахассиси билан учрашув бўлиб ўтди


ИСТВда фуқаро авиацияси соҳасида таниқли турк мутахассиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча фуқаро авиацияси соҳасида таниқли турк мутахассиси, «Turkish Airlines» Директорлар кенгашининг собиқ раиси Илкер Айжи билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон томонидан Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳаво транспортида ташувчиларининг рақобатбардошлигини ошириш ва ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишга хусусий инвесторларни жалб қилишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Туркия вакили ҳаво транспортида ташиш соҳасида Туркиянинг илғор тажрибасини жорий этишга кўмаклашиш ва ушбу соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасидаги амалий ҳамкорликдан манфаатдорлигини билдирди.